Live
19
Ўзбек

Европа Лигаси. «Борнмут» 10 киши қолган ҳолда меҳмонда «Селта»ни мағлуб этди

Футбол
26 ноябр, 15:05
Инглиз клуби қаторасига 10-ўйинда муваффақият қозонди.
Европа Лигаси. «Борнмут» 10 киши қолган ҳолда меҳмонда «Селта»ни мағлуб этди
Фото: Getty Images
26.11.2026 FT Европа лигаси Сельта Сельта 1 : 2 Борнмут Борнмут

Европа Лигаси умумий босқичи доирасида «Борнмут» сафарда «Селта»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда ҳисоб 19-дақиқада очилди. Яго Аспас ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, виголикларни олдинга олиб чиқди.

Орадан уч дақиқа ўтиб, меҳмонлар яна бир жиддий муаммога дуч келди. Бафоде Диаките 22-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Натижада «Борнмут» ўйиннинг катта қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди.

Шунга қарамай, инглиз клуби таслим бўлмади. 47-дақиқада Алваро Родригес ҳисобни тенглаштириб, жамоасига ғалаба учун курашни давом эттириш имконини берди.

78-дақиқада эса Райан меҳмонларнинг иккинчи голини киритиб, учрашув тақдирини ҳал қилди.

Европа Лигаси. 5-тур
Селта – Борнмут 1:2
Голлар
: Аспас 19 – Алваро Родригес 47, Райан 78.
Четлатиш: Диаките 22.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сельта Сельта
  • Борнмут Борнмут
  • Европа лигаси Европа лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар