Россия Кубогининг 2026/2027 йилги мавсуми РПЛ йўналиши гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу баҳслардан кейин мусобақанинг плей-офф босқичида иштирок этадиган барча жамоаларнинг рақиблари аниқланди.
РПЛ йўналиши:
«Динамо» (Москва) — «Зенит»;
ЦСКА — «Спартак»;
«Криля Советов» — «Краснодар»;
«Оренбург» — «Ростов».
Минтақавий йўналиш:
«СКА-Хабаровск» — «Акрон»;
«Нижний Новгород» — «Факел»;
«Волга» — «Рубин»;
«Волна» — «Балтика».
РПЛ йўналишидаги плей-офф босқичининг дастлабки учрашувлари 2027 йилнинг 1–3 март кунлари ўтказилади. Жавоб баҳслари эса 15–17 март санасига белгиланган.
Минтақавий йўналишдаги учрашувлар 2027 йилнинг 16–18 март кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Россия Кубогининг амалдаги ғолиби Москванинг «Спартак» клуби ҳисобланади. Ўтган мавсумги Суперфиналда «қизил-оқлар» «Краснодар»ни мағлуб этган.