Live
4
Ўзбек

«Бавария»да жароҳатлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келди

Футбол
27 ноябр, 13:20
Мюнхен клубининг етти нафар футболчиси айни пайтда жароҳати сабаб сафдан чиққан.
«Бавария»да жароҳатлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келди
Foto: Getty Images
28.11.2026, 09:30 Бундеслига Германия Ҳамбург Ҳамбург - : - Бавария Бавария

«Бавария» сўнгги икки баҳсда ғалаба қозона олмади. Мюнхенликлар Бундеслигада «Кёлн» билан дуранг ўйнади (1:1), Чемпионлар лигасида эса «Лилл»га имкониятни бой берди (1:2). Жамоа қатор етакчи футболчиларининг жароҳати сабаб жиддий йўқотишларга дуч келган.

Айни пайтда «Бавария»нинг жароҳатланган футболчилари сафида Ҳарри Кейн, Майкл Олисе, Жамал Мусиала, Исмаел Сайбари, Серж Гнабри, Алфонс Девис ва Мануел Нойер бор.

Аввалроқ Жамал Мусиала яна жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди. Шу сабабли яримҳимоячи 2026 йил охиригача майдонга туша олмаслиги мумкин.

Маълумот учун, «Бавария» Бундеслига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Мюнхенликлар Дортмунднинг «Боруссия» клубидан икки очко ортда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ҳамбург Ҳамбург
  • Бавария Бавария
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар