Live
4
Ўзбек

Ираола «Ливерпул»нинг икки футболчиси жароҳати ҳақида маълумот берди

Футбол
27 ноябр, 13:30
Виктор Мунёс машғулотларга қайтишга умид қилмоқда, Коди Гакпо эса тикланиши учун вақт керак.
Ираола «Ливерпул»нинг икки футболчиси жароҳати ҳақида маълумот берди
Foto: Getty Images
29.11.2026, 07:00 Англия Премер-лигаси Эвертон Эвертон - : - Ливерпул Ливерпул

«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола вингер Виктор Мунёс ва ҳужумчи Коди Гакпонинг ҳолати ҳақида гапирди.

«Виктор борасида яхши хабар шуки, текширувлар жиддий муаммони аниқламади. Бироқ унда кучли лат ейиш бор. У жума куни машғулотларда қатнашмади, аммо шанба куни сафга қайтишга уриниб кўрмоқчи. Гакпога келсак, одатда бундай жароҳатдан тикланиш икки-уч ҳафта давом этади. У Германияга қарши баҳсда жароҳат олди. Тикланиш муддатини айтишни ёқтирмайман. Жароҳат жиддий эмас, аммо унга тикланиш учун вақт беришимиз керак», — дея Ираоланинг сўзларини келтиради BBC.

Мунёс Чемпионлар лигаси доирасида «Брюгге»га қарши кечган (3:0) баҳсда жароҳат олган. «Ливерпул» навбатдаги ўйинини 29 ноябр куни АПЛ доирасида сафарда «Эвертон»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
  • Ливерпул Ливерпул
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар