«Ливерпул» Чемпионлар лигаси 5-тури доирасидаги баҳсда «Брюгге» жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа мерсисайдликлар Белгия клубининг барча мусобақалардаги 37 та ўйинлик голли сериясига чек қўйди.
«Брюгге» сўнгги бор 1 феврал куни «Юнион Сент-Жилуа»га қарши баҳсда гол уролмаган эди. Ўша учрашувда жамоа 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.
Шундан буён клуб 28 та ғалабага эришган, 6 марта мағлубиятга учраган ва 3 бор дуранг ўйнаган. Бу даврда рақиблар дарвозасига жами 98 бор тўп киритилган.
Сўнгги турдаги мағлубиятга қарамай, «Брюгге» Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг умумий жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.
«Ливерпул» «Брюгге»нинг 37 ўйинлик сериясига чек қўйди
Футбол
27 ноябр, 01:35
Белгия клуби феврал ойидан бери майдонни голсиз тарк этмаётганди.
Foto: Getty Images
25.11.2026
FT
Чемпионлар лигаси
Club Brugge
0
:
3
Ливерпул