Live
5
Ўзбек

«Барселона», «Бавария» ва «Арсенал» Тресолдига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
27 ноябр, 06:30
Европанинг бир қатор топ-клублари «Брюгге» ҳужумчисини узоқ муддатли лойиҳа учун таркибга қўшишни кўзламоқда.
«Барселона», «Бавария» ва «Арсенал» Тресолдига қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Брюгге» ҳужумчиси Николо Тресолди Европанинг топ-клублари эътиборида қолмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, «Барселона», «Бавария», «Арсенал» ва «Милан» 22 ёшли футболчининг ўйинларини кузатмоқда. Клублар уни ҳужум чизиғини узоқ муддатга кучайтириш учун номзод сифатида кўрмоқда.

Белгиялик клуб эса 70 миллион евродан кам таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.

Тресолди ушбу мавсум Белгия чемпионатида 12 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Арсенал Арсенал
  • Club Brugge Club Brugge
Бугунги янгиликлар