Live
5
Ўзбек

Барелла: «Беллингҳэм ҳамма нарсани эплай олади»

Футбол
27 ноябр, 05:00
    18
«Интер» яримҳимоячиси замонавий футболдаги энг севимли футболчиси сифатида «Реал» вакилини тилга олди.
Барелла: «Беллингҳэм ҳамма нарсани эплай олади»
Foto: Getty Images
09.12.2026, 15:00 Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Интер» яримҳимоячиси Николо Барелла замонавий футболдаги ўзи энг кўп кузатишни ёқтирадиган футболчи ҳақида гапирди. Италиялик футболчи «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэмни алоҳида эътироф этди.

«Мен бошқа футболчиларни кузатишни яхши кўраман, чунки улардан ниманидир ўрганиш мумкин. Ҳозирги севимли футболчим ҳақида гапирадиган бўлсам, Жуд Беллингҳэмни айтган бўлардим. У ҳамма нарсани эплай олади. Бу жуда кучли футболчи, унинг маҳорати кўп қиррали», — деди Барелла ТNТ Sports Mexico YouTube каналига берган интервюсида.

Маълумот учун, 29 ёшли яримҳимоячи ушбу мавсумда Италия чемпионатининг 11 та баҳсида майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

18 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар