«Ливерпул» «Нюкасл»нинг чап қанот ҳимоячиси Люис Ҳоллнинг трансфери борасидаги вазиятни кузатмоқда. Мерсисайдликлар Милош Керкезнинг ривожланишида силжиш йўқлигидан хавотирда. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Ливерпул» 22 ёшли футболчи учун «Манчестер Юнайтед» билан рақобатлашиши мумкин. Ўз навбатида, «Нюкасл» ҳимоячини жамоада сақлаб қолмоқчи ва фақат 80 миллион евродан кам бўлмаган таклифни кўриб чиқишга тайёр.
Ҳоллнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt портали унинг бозор қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.