Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Диоманде интернетда унинг ёши 20 дан катта экани ҳақида ёзаётганларга мурожаат қилди. Аввалроқ айрим фойдаланувчилар ивуарлик футболчи ҳақиқий ёшини яшираётгани ҳақида тахминлар билдирганди.
«Унутманг: сўзларнинг оқибати бор ва виртуал дунё жавобгарликдан ҳимоя қилмайди. Ушбу декабрда кўпчилик ҳеч нарса жазосиз қолмаслигини ва ҳар ким ўз қилмиши учун жавоб бериши кераклигини англаб етади», — дея футболчининг сўзларини келтиради Goal.
Маълумот учун, Диоманде 2026/27 йилги мавсумда 18 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.