«Манчестер Юнайтед», «Ливерпул» ва «Арсенал» Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Жоан Гадуни харид қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Боруссия» 19 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида 80 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Франциялик ҳимоячи ўтган ёзда «Залцбург»дан Дортмунд клубига ўтган ва асосий таркиб футболчисига айланган. У ушбу мавсумда барча мусобақаларда 17 та баҳсда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган.
Гадунинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.