«Борнмут» Европа лигаси доирасида Испаниянинг «Селта» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор барча мусобақаларда кетма-кет 10 та ғалабага эришди. Бу ҳақда Оptа хабар бермоқда.
АПЛ клублари орасида бундан аввал бундай серияни «Астон Вилла» қайд этган. Бирмингҳэмликлар 2025 йил ноябр-декабр ойларида кетма-кет 11 та баҳсда ғалаба қозонган.
Маълумот учун, Премер-лиганинг 11-туридан сўнг «Борнмут» 18 очко билан турнир жадвалининг бешинчи поғонасида бормоқда.
Кейинги турда жамоа 29 ноябр куни сафарда «Фулҳэм» меҳмони бўлади. Баҳс Лондоннинг «Крейвен Коттеж» стадионида ўтказилади.