Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуринио жамоанинг ҳужумкор футболчилари Килиан Мбаппе, Жуд Беллингҳэм ва Винисиус Жуниорнинг савияси ҳақида фикр билдирди.
«Мбаппе, Беллингҳэм ва Винисиус бир хил даражада. Аммо қачондир улардан бири захира ўриндиғида қолиб, бундан норози бўлса, бу фақат унинг муаммоси. Биз индивидуал мақсадларга эмас, жамоавий ютуқларга эътибор қаратамиз», — дея Моуринионинг сўзларини келтиради Мadrid Xtra.
Маълумот учун, Ла Лиганинг 13-туридан сўнг «Реал» 33 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Мадридликлар пешқадам «Барселона»дан уч очко ортда қолмоқда.
«Реал» 28 ноябр куни чемпионатнинг 14-тури доирасида «Алавес»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да, 29 ноябрга ўтар кечаси бошланади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади