Live
5
Ўзбек

«Барселона» «Рома» ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

Футбол
27 ноябр, 07:45
Марио Эрмосо хизматларига каталонияликлардан ташқари «Интер» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
«Барселона» «Рома» ҳимоячисини сотиб олиши мумкин
Foto: Getty Images

«Рома» ҳимоячиси Марио Эрмосо Европанинг икки топ-клуби эътиборига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, «Барселона» ва «Интер» 31 ёшли испаниялик футболчининг ўйинларини кузатмоқда. Transferamrkt портали Эрмосонинг бозор қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Ҳимоячининг Рим клуби билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг июн ойи охирида якунланади. Эрмосо 2024 йилдан буён «Рома» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

У ушбу мавсум А Серияда 11 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Рома Рома
Бугунги янгиликлар