«Атлетико» Адемола Лукман билан қишки трансфер ойнасида хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мадрид клуби январь ойида нигериялик футболчи учун 35–40 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Эслатиб ўтамиз, «матрасчилар» Лукманни 2026 йил февралида «Аталанта»дан 35 миллион евро эвазига сотиб олганди.
29 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда барча мусобақаларда 15 та баҳсда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.