Live
5
Ўзбек

Симеоне: «Викинг» — қўрқмас жамоа, уларга қарши ўйинда муҳим ғалабага эришдик»

Футбол
25 ноябр, 23:40
    3
«Атлетико» бош мураббийи «Викинг»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Симеоне: «Викинг» — қўрқмас жамоа, уларга қарши ўйинда муҳим ғалабага эришдик»
Фото: EFE
25.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид 2 : 0 Viking Viking

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-туридан ўрин олган Норвегиянинг «Викинг» жамоасига қарши учрашув (2:0)дан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Викинг» — қўрқмас жамоа. Рақибга қанотлардан тўп узатиш имконини берганимизда, улар айниқса, чап қанотдан хавфли вазиятлар яратишди. Кейинчалик бешинчи ҳимоячи сифатида бизга ёрдам берган Канг Ин эвазига вазиятни ўнгладик.

Улар рақиб майдонида жуда яхши прессинг уюштиришади ва қарор қабул қилиш учун вақт қолдиришмайди.

Лекин, ўйлашимча, биз яхши учрашув ўтказдик. Рақиб прессингидан чиқиб кетиш, уларни ўз дарвозаси олдига чекинишга мажбур қилиш ва иккита гол уришнинг уддасидан чиқдик.

Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди, аммо якунда барибир муҳим ғалабага эришдик», — деди Симеоне.

Маълумот ўрнида, мадридликлар 7 очко билан турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Викинг» 4 очко билан 27-поғонадан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Viking Viking
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар