«ПСЖ» клуби футболчиларнинг соғлиғи билан боғлиқ вазият юзасидан расмий тиббий маълумот эълон қилди.
Клуб хабарига кўра, Хвича Кварацхелия ва Алессандро Лонгони даволаниш курсини давом эттирмоқда. Дезире Дуе эса яқин кунларда операция қилинади.
Ҳимоячи Нуну Мендешнинг чап сон мушагида чўзилиш аниқланган. Эҳтиёт чораси сифатида португалиялик футболчи индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» 28 ноябр куни Франция чемпионати доирасида «Лорян»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:45 да, 29 ноябрга ўтар кечаси бошланади.