Live
4
Ўзбек

Ислом Аҳмедов: «Очиқ айтаман, ғалаба қозонишимизга ҳакамлар халақит беришди»

Эксклюзив
9 октябр, 14:58
Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ислом Аҳмедов: «Очиқ айтаман, ғалаба қозонишимизга ҳакамлар халақит беришди»
Фото: Андижон ПФК
09.10.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Бухоро Бухоро 3 : 2 Андижон Андижон

«Бухоро» ва «Андижон» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар устози Ислом Аҳмедов матбуот анжуманида қуйидагиларни айтди:

- Ўйинга келадиган бўлсак, осон кечмаслигини билардик. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди, футболчиларга ҳеч қанақа эътирозимиз йўқ. Улар борини бериб, меҳнат қилишди. Фақат ғалаба қозонишимизга кўпроқ ҳакамлар халақит берди, очиқ айтаман.

Шунча пайтдан бери ўйнаяпмиз ва ютқазган учрашувларимизни қарайдиган бўлсак, футболчилардан кўра, бизга ҳакамлар кўпроқ ҳалақит беришди. Бугун ҳам шундай бўлди. Кўп вазиятларда «Бухоро» томонига ён босди. 2:0 ҳисобида ютаётган пайтимизда рақиб жарима майдони ичида пенальти бермади. Аут биз томонда бўляпти, рақиб эса хоҳлаган жойидан аут ташлаяпти. Ҳакам эса буларга эътибор бермаяпти.

Очиғи, йигитларга ачиняпман. Улар жуда кўп меҳнат қилишди. Қолаверса, мураббийлар штаби ухламасдан меҳнат қиляпмиз. Биргина ҳакамнинг рақибга ён босишидан ўйин натижасига таъсир қиляпти. Табиийки, мағлубият раҳбариятга ёқмайди ва бу ўз-ўзидан мураббийни бўшатишга олиб келади. Афсуси, ишлаётган, изланаётган мураббийларни ишга нисбатан хафсаласини совитиш ҳолати бўляпти.

- Ҳакамлик масаласи бўйича нима қилмоқчисизлар?

- Ҳакамлар ишини кўриб чиқадиган қўмитаси бор. Буни биз ҳал қила олмаймиз. Ҳаммасини қўмита ҳал қилади», - дея Аҳмедовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бухоро Бухоро
  • Андижон Андижон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар