Live
6
Ўзбек

Эрон чемпионати. Остон Ўрунов гол урган баҳсда «Персеполис» ғалаба қозонди

Футбол
9 октябр, 13:41
    6
Ушбу баҳсда Игор Сергеев ассист қайд этди.
Эрон чемпионати. Остон Ўрунов гол урган баҳсда «Персеполис» ғалаба қозонди
Фото: Getty Images

Эрон чемпионатининг 8-турида «Персеполис» ўз майдонида «Санат Нафт»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувнинг 5-дақиқасида Игор Сергеевнинг узатмасидан сўнг Бифума ҳисобни очди. 84-дақиқада Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Остон Ўрунов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Маълумот учун, у 76-дақиқада захирадан майдонга туширилганди.

Бу натижадан сўнг «Персеполис» 16 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Трактор» ҳисобида 17 очко бор. «Персеполис» захирасида битта ўйин бор.

Эрон чемпионати. 8-тур
Персеполис – Санат Нафт 3:1
Голлар:
Бифума 5, Али Ашур 53, Остон Ўрунов 84 – Муҳаммадҳуссайн Басери 67.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Persepolis Persepolis
  • Саноати Нафт Саноати Нафт
  • Эрон Форс кўрфази про-лигаси Эрон Форс кўрфази про-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар