Live
7
Ўзбек

Исак ва Гакпо «Манчестер Сити»га қарши ўйнамайди

Футбол
9 октябр, 14:43
    7
«Ливерпул» ва «Манчестер Сити» учрашуви 11 октябр кунига белгиланган.
Исак ва Гакпо «Манчестер Сити»га қарши ўйнамайди
Фото: Getty Images
11.10.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Манчестер Сити Манчестер Сити

«Ливерпул» жамоаси «Манчестер Сити»га қарши баҳс олдидан таркибда йўқотишга дуч келди.

Қайд этилишича, ҳужумчи Александр Исак ва яримҳимоячи Коди Гакпо «шаҳарликлар»га қарши кечадиган баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Ҳар икки футболчи ўз миллий жамоалари ихтиёрида бўлган вақтда жароҳат олган.

«Кодининг тўпиқ қисмида жароҳат бор. У аввал ҳам шунга ўхшаш жароҳатларга дуч келган. Шунинг учун асосий масала унинг оғриққа қанчалик бардош бера олишида. Футболчи ҳозир якка тартибдаги дастур асосида машғулот ўтказмоқда. Шунга қарамай, бўлажак баҳсда қатнаша олмайди. Александернинг эса сон қисми жароҳатланган. Жароҳат жиддий эмас. Исак ўзини майдонга қайтишга тайёр ҳис қилиши билан сафга қўшилади», — дея Ираолнинг сўзларидан келтиради BBC нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ва «Манчестер Сити» учрашуви 11 октябр кунига белгиланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар