Алекс Фергюсон 2006–2009 йиллар оралиғида Криштиану Роналду ва Уэйн Рунининг юқори даражадаги ўйнаганини эътироф этди.
«Менимча, ўша пайтда бу икки футболчи Европанинг энг яхши ўйинчилари эди. Бунга чин дилдан ишонаман.
Бу биз учун ажойиб давр бўлган. 2008 йилда Москвада Чемпионлар лигасида ғолиб чиққандик», — деди «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Sky Sports нашрига берган интервьюсида.
Аввалроқ шотландиялик мутахассис уни афсуслантирган воқеа ҳақида гапирганди.
Фергюсон: «Роналду ва Руни 2006 йилларда Европанинг энг яхши икки ўйинчиси эди»
Футбол
8 октябр, 23:42
«МЮ» собиқ бош мураббийи манкунианликларнинг энг яхши даври ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images