«Манчестер Юнайтед»нинг қониқарсиз натижалари бош мураббий Майкл Кэррикнинг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти англиялик мутахассисга ноябр ойидаги миллий жамоалар ўйинлари учун танаффусга қадар вақт бермоқчи. Агар шу муддат ичида вазият яхшиланмаса, клуб мураббийлар штабида ўзгариш қилишга қарор қилиши мумкин.
indykaila News нашрининг хабар беришича, Кэррик истеъфога чиқарилган тақдирда унинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзодлардан бири Сеск Фабрегас ҳисобланади. Испаниялик мутахассис айни пайтда Италиянинг «Комо» клубини бошқармоқда.
39 ёшли Фабрегас ўтган мавсумда «Комо»ни Чемпионлар Лигасига олиб чиқишга муваффақ бўлган. Бу натижа унинг мураббийлик фаолиятидаги муҳим ютуқлардан бири бўлди.
Маълумот ўрнида, Фабрегас Англия футболи мухлисларига яхши таниш. У футболчилик фаолияти давомида Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» клубларида тўп тепган. Шу боис унинг АПЛга мураббий сифатида қайтиши эҳтимоли ҳам муҳокама қилинмоқда.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Антонио Конте атрофидаги вазиятни диққат билан кузатаётгани маълум қилинганди.