Бугун
10
Ўзбек

Суарес Мессига: «Сен билан бир даврда яшаш имкони берилгани учун абадий миннатдорман»

Футбол
7 октябр, 23:50
«Интер Майами» ҳужумчиси Леога бағишланган пост ёзиб қолдирди.
Суарес Мессига: «Сен билан бир даврда яшаш имкони берилгани учун абадий миннатдорман»
Фото: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Луис Суарес Аргентина миллий жамоасидаги сўнгги учрашувини ўтказган Лионел Мессига таъсирли сўзлар билан мурожаат қилди.

Аргентина миллий жамоаси ўртоқлик учрашувида Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсдан сўнг уругвайлик футболчи ижтимоий тармоқларда Мессига бағишланган пост эълон қилди.

«Дўстим, бугун сен миллий жамоа футболчиси сифатида рекордлар, буюк лаҳзалар ва унутилмас хотираларга бой мерос қолдирмоқдасан. Сен Жанубий Америка ва жаҳон футболи тарихидан жой олдинг.

Қаерда ўйнаган бўлсанг ҳам доимо ўз йўлингни қолдирдинг. Шу билан бирга, рақибларингга ҳурмат билан муносабатда бўлдинг. Айнан шу жиҳат сени янада буюк қилади.

Эришган барча ютуқларинг билан табриклайман. Сен ҳеч қачон таслим бўлмадинг ва чин дилдан интилган инсоннинг орзулари ҳақиқатга айланиши мумкинлигини кўпчилигимизга исботладинг.

Сен футболчи сифатида барчага намунасан, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Шу билан бирга, ажойиб инсон, жамоадош ва дўст бўлиб қоласан.

Раҳмат, раҳмат ва яна раҳмат! Сен билан бир даврда яшаш имкони берилгани учун абадий миннатдорман. Мен сени жуда яхши кўраман!» — деб ёзди Суарес.

Маълумот ўрнида, Суарес ва Месси аввал «Барселона»да бирга тўп тепган. Ҳозирда эса улар АҚШнинг «Интер Майами» клубида жамоадош ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Интер Майами Интер Майами
Бугунги янгиликлар