Аргентина миллий жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес «Челси»га ўтиш қарорига нима сабаб бўлганини маълум қилди.
34 ёшли кипер янги жамоасида ўзини яна муҳим футболчи сифатида ҳис қилаётганини айтди.
«Жаҳон чемпионати финалидаги мағлубиятдан кейин ўзимга келишим учун бироз вақт керак бўлди. Бу ҳолат менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Шунда жамоани алмаштириш янги мотивация топишимга ёрдам беради, деб ўйладим. Охир-оқибат клубимни ўзгартиришга эришдим ва бу мен қабул қилишим мумкин бўлган энг яхши қарор бўлди, деб ўйлайман. Бугун ўзимни яна муҳим футболчи сифатида ҳис қиляпман, жисмоний ҳолатим ҳам аъло», — деди аргентиналик дарвозабон TyC Sports нашрига.
Аввалроқ Мартинесга «Ювентус» клуби қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ футболчи Англияда қолишни танлади.
Мартинес фаолияти давомида «Арсенал» ва «Астон Вилла» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.