«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси Мануэл Аканжи клубда қўлга киритган совринларидан айрилиб қолишдан хавотирда.
Швейцариялик футболчи жамоа атрофидаги вазиятни диққат билан кузатаётганини билдирди.
«Мен ҳали ҳам бир нечта футболчи билан алоқадаман, аммо бу масала бўйича сизлардан кўра кўпроқ нарса билмайман. Бизга хотиржам бўлишимиз ва барчаси назорат остида экани айтилди. Мен «Манчестер Сити» раҳбариятига ишонаман. Умид қиламанки, ҳаммаси ҳақиқатан ҳам улар айтганидек бўлади. Унвонларимдан айрилиб қолмаслигимга умид қиламан. Бу жуда ачинарли бўларди. Яна нималар аниқланишини ким билади?» — деди Аканжи Nau нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Аканжи «шаҳарликлар» сафида 2022-2025 йилларда ўйнаган. Бу клуб сафида барча турнирлар доирасида 136 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урган.