FIFA кунларидан кейин Суперлигамиз яна давом эттирилмоқда. Бугун 23-тур кутилмаган сенсация билан бошланди.
«Нефтчи» клуби ўз майдонида «Хоразм» жамоасини қабул қилди ва учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якун топди. Чемпионлик учун курашаётган фарғоналиклар жуда қимматли очколарни бой берди.
Беллашувдан сўнг «Нефтчи»нинг устози Ислом Исмоилов матбуот анжуманида қуйидагиларни айтди:
- Бугун жуда қимматли очколарни йўқотдик. Албатта, бу ҳол бизни чуқур ташвишга солади. Сабаби, уйда ҳар қандай жамоа билан ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Агар чемпион бўлишни хоҳласак, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишимиз керак.
Биринчи таймда мавсум давомидаги ҳимояда энг ёмон ўйинимизни кўрсатдик. Тушунарсиз голларни ўтказдик. Бошида тўп ўтказиб юбордик, ҳисобни тенглаштирдик, кейин яна оддий вазиятда гол олиб чиқдик. Умуман, тушунарсиз ўйин бўлди.
Хатоларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Мавсум ўзининг энг қизғин палласига кирди. Биз охиригача курашамиз. Бу курашадиган жамоа ва мен футболчиларга ишонаман. Улар Худо хоҳласа, ўз олдиларига қўйган вазифани уддалашади. Ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ», - дея Исмоиловнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.
Ислом Исмоилов: «Агар чемпион бўлишни хоҳласак, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак»
Эксклюзив
7 октябр, 13:40
Беллашувдан сўнг «Нефтчи»нинг устози Ислом Исмоилов матбуот анжуманида қуйидагиларни айтди:
Фото: Нефтчи ПФК
07.10.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Нефтчи
2
:
2
Хоразм