Бугун, 7 октябр куни Суперлигада 23-тур учрашувларига старт берилади. Турнинг илк беллашувида «Нефтчи» ўз майдонида «Хоразм»ни қабул қилади. «Пахтакор» дербида «Бунёдкор»га қарши ўйнайди. «Навбаҳор» Олмалиқда жиддий синовга дуч келади. «Насаф» ва «Динамо» қарама-қаршилиги ҳам турнинг эътиборли беллашувларидан бирига айланади.
Суперлига. 23-тур
7 октябр (чоршанба)
19:00. Нефтчи – Хоразм
9 октябр (жума)
18:30. Қўқон-1912 – Машъал
19:00. Пахтакор – Бунёдкор
19:00. Бухоро – Андижон
19:30. Насаф – Динамо
10 октябр (шанба)
18:00. Қизилқум – Сурхон
11 октябр (якшанба)
16:00. ОКМК – Навбаҳор
16:00. Сўғдиёна - Локомотив