Саудия Арабистони миллий жамоаси Кўрфаз кубоги финалида БААни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Беллашувда дастлаб 11-дақиқада саудияликлар ҳисобни очди. Ал Ҳаммами гол урди. Орадан атиги уч дақиқа ўтиб, саудияликлар устунликни янада мустаҳкамлади. 14-дақиқада Фирас Ал Бурайкан Носир Ал-Давсарининг узатмасидан сўнг аниқ зарба бериб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, Саудия Арабистони ушбу турнир ғолибига айланди.
Кўрфаз кубоги. Финал
Саудия Арабистони – БАА 2:0
Голлар: Ҳаммамани 11, Ал Бурайкан 14.
Саудия Арабистони – Ал Овайс, Ал Тамбакти (Ал Салим, 90), Ал Амри, Ал Харби, Ал Шамат, Канно (Ал Ҳамдан, 80), Ал Ҳайбари, Ал Довсари, Ал Ҳаммани (Такри, 90), Ал Бурайкан, Абу Ал Шамат (Ҳамад, 80)
БАА – Ҳолид, Аладдин, Пимента, Мелони (Салеҳ, 46), Амарал, Кулибали, Файз, Оливейра (Аконнор, 46), Николас Хименес (Пейра, 64), Бала, Камара (Султон Одил, 59).
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади