Лондоннинг «Арсенал» клуби яримҳимоячиси Мартин Эдегор сентябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати хабар берди.
«Жамоани олдинга бошламоқда. Мартин Эдегор сентябр ойининг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди», — дейилади «Арсенал»нинг ижтимоий тармоқдаги расмий хабарларида.
Эдегор жамоа мухлислари томонидан берилган овозларнинг 65 фоизини тўплашга муваффақ бўлди. Соврин йўлида у Давид Райя, Бруно Гимараэс ва Эзри Консаларни ортда қолдирди.
Норвегиялик 27 ёшли футболчи сентябр ойида «Арсенал» сафида барча турнирлар доирасида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, «тўпчилар» Англия Премер-лигасида 12 очко билан 2-ўринда бормоқда.