«Арсенал» клуби январ ойида ҳужум чизиғини кучайтириш устида ишларни бошлаб юборган, деб хабар бермоқда «Caught Offside».
Манба маълумотларига кўра, «тўпчилар»нинг асосий мақсади чап қанот ҳужумчиси сотиб олишдир, гарчи клуб марказий ҳужумчини сотиб олиш вариантларини ҳам кўриб чиқишни давом эттираётган бўлса-да.
Таъкидланишича, лондонликлар ҳужумининг чап қанотини кучайтириш учун асосий номзод «РБ Лейпциг» вингер Антонио Нуса бўлиб, унинг номзодини клуб ёзда ҳам кўриб чиққан эди.
Муқобил вариантлар сифатида «Ювентус» вингери Кенан Йилдиз ва «Реал» яримҳимоячиси Арда Гулер тилга олинмоқда. Марказий ҳужумга эса Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес ва «Борнмут» форварди Эли Крупи кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ янги мавсуми стартида 5 та турда 12 очко жамғарган лондонликлар 2-ўринни эгаллаб турибди. Етакчи «Сити» ҳисобида эса 15 очко мавжуд.