Live
1
Ўзбек

Карвахал «Хетафе»га ўтади — АS

Футбол
6 октябр, 07:33
«Реал» собиқ сардори фаолиятини Мадриднинг бошқа клубида давом эттиришга яқин.
Карвахал «Хетафе»га ўтади — АS
Foto: Getty Images

«Реал» собиқ ҳимоячиси ва сардори Даниел Карвахал «Хетафе»га ўтишга яқин. Бу ҳақда АS хабар берди.

Манбага кўра, «Хетафе» бир муддат эркин агентлар бозорини ўрганиб, таркибдаги айрим позицияларни кучайтиришни режалаштирган. Сўнгги соатларда эса клуб учун вазиятни тубдан ўзгартириши мумкин бўлган имконият пайдо бўлган.

Карвахалнинг ўзи ҳам «Хетафе»га ўтиш вариантига ижобий қарамоқда. Футболчини ушбу трансферга жалб қилаётган асосий омиллардан бири — Мадридда қолиш имконияти. У янги клубида ўйнаш билан бирга, оиласи билан Мадридда яшашда давом этиши мумкин.

Маълумот учун, Карвахал фаолиятининг асосий қисмини «Реал»да ўтказган ва клуб сардори сифатида ҳам майдонга тушган. У Испания миллий жамоаси сафида ҳам узоқ йиллар тўп тепган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Хетафе Хетафе
Бугунги янгиликлар