Live
1
Ўзбек

Ўртоқлик баҳси. Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

Футбол
6 октябр, 08:57
    116
Кореяликлар 0:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Ўртоқлик баҳси. Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Кореяга мағлуб бўлди
Foto: O'FA
06.10.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Жанубий Корея Жанубий Корея 2 : 0 Ўзбекистон Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА кунлари доирасидаги навбатдаги ўртоқлик баҳсида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди. Ёнгин шаҳридаги «Ёнгин Минеу» стадионида ўтган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Корея ҳисобни 7-дақиқадаёқ очди. Сон Хён Мин жарима майдонидаги вазиятдан унумли фойдаланиб, Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди — 1:0.

Ўзбекистон танаффусга қадар ҳисобни тенглаштира олмади. Иккинчи бўлимда мураббийлар штаби Азиз Ғаниев ва Достон Ҳамдамов ўрнига Шерзод Эсанов ҳамда Азиз Амоновни майдонга туширди.

Корея 60-дақиқада устунлигини мустаҳкамлади. О Се Хун Ўзбекистон ҳимоячилари хатосидан фойдаланиб, иккинчи голни урди — 2:0. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аввалги ўртоқлик баҳсида Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Ўртоқлик ўйини
Жанубий Корея — Ўзбекистон — 2:0
Голлар:
Сон Хён Мин 7, О Се Хун 60
Огоҳлантириш: Шерзод Эсанов 47

Жанубий Корея: Чо Хён У (Гу Сон Юн, 84), Ли Хан-Беом, Ким Те Хён (84), Чо Хён-Тек, Ли Кан Ин (Хван Ин Бом, 46), Пак Жин Соп (Ким Бон Су, 71), Ли Чже Сон (Сон Мин Гю, 46), Хван Хи Чхан (О Хён Гю, 71), О Се Хун (Чон Син Вон, 71), Сон Хён Мин (Ли Дон Гён, 71), Сон Бом Кин.
Ўзбекистон:
Абдувоҳид Неъматов — Абдуқодир Ҳусанов (Муҳаммадрасул Абдумажидов, 83), Беҳруз Каримов, Жаҳонгир Ўрозов, Акмал Мозговой (Диёр Холматов, 83) — Одил Ҳамробеков (Ҳусайн Норчаев, 69), Азиз Ғаниев (Шерзод Эсанов, 46), Шерзод Насруллаев (Маҳмуд Маҳамаджонов, 69), Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов (Азиз Амонов, 46), Аббос Файзуллаев (Азиз Холмуродов, 83).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жанубий Корея Жанубий Корея
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

116 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар