Эртага, 6 октябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA кунлари доирасидаги сўнгги ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.
Икки миллий жамоа шу кунга қадар жами 16 марта ўзаро тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг биттасида Ўзбекистон ғалаба қозонган, 4 та учрашув дуранг билан якунланган ва 11 марта Жанубий Корея устун келган. Тўплар нисбати — 14:34.
Ўзбекистон кореяликларга қарши ягона ғалабасини 1994 йилда қўлга киритган. Ўшанда миллий жамоамиз рақибни 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
Миллий жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув эса 2018 йилда FIFA кунлари доирасидаги ўртоқлик баҳсида бўлиб ўтган. Унда Жанубий Корея йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Кореяга қарши 32 йилдан буён илк ғалабасини қўлга киритиш имкониятига эга. Шунингдек, бу икки жамоанинг саккиз йиллик танаффусдан кейинги илк ўзаро учрашуви бўлади.
Маълумот ўрнида, жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 6 октябр куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланиши режалаштирилган.
Манба: ЎФА матбуот хизмати.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади