Live
6
Ўзбек

Каннаваро: «Гаттузо ҳам мураббий, ҳам шахс сифатида ўсди»

Футбол
27 ноябр, 22:35
    5
Ўзбекистон бош мураббийи «Лацио»нинг А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилаётгани ҳақида гапирди.
Каннаваро: «Гаттузо ҳам мураббий, ҳам шахс сифатида ўсди»
Фото: ЎФА

Ўзбекистон милллий жамоаси бош мураббийи, «Олтин тўп» соҳиби ва ушбу совринни қўлга киритган сўнгги италиялик футболчи Фабио Каннаваро «Лацио»нинг А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Рим клубининг январ ойидаги трансфер бозорида қандай иш олиб бориши жамоанинг кейинги натижалари учун муҳим аҳамият касб этади.

«Гаттузо учун хурсандман. Кўпчилик унинг хориждаги фаолиятини муваффақиятсиз қарор деб ҳисоблаганди. Лекин аслида у ҳам мураббий, ҳам шахс сифатида ўсди.

Умид қиламанки, у январ ойига қадар ушбу темпни сақлаб қолади. Кейин эса клуб унинг ихтиёрига янги футболчиларни олиб кела оладими ёки йўқ, кўрамиз», — дея Каннаваронинг сўзларини келтиради FC Inter1908 нашри.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Рим клубини Каннаваронинг Италия миллий жамоасидаги собиқ жамоадоши Женнаро Гаттузо бошқариб бормоқда.

Аввалроқ Фабио мақсади Италия миллий жамоаси бош мураббийи бўлиш экани ҳақида гапириб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лацио Лацио
  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар