Live
3
Ўзбек

Месси ва Роналду Тевеснинг хайрлашув ўйинида бир жамоада бўлмайди

Футбол
28 ноябр, 01:35
Тевеснинг хайрлашув баҳси 2026 йилнинг декабр ойида ўтказилиши режалаштирилган.
Месси ва Роналду Тевеснинг хайрлашув ўйинида бир жамоада бўлмайди
Фото: Goal.com

Аргентина миллий жамоаси ва «Бока Хуниорс» клубининг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевеснинг хайрлашув учрашувида Лионел Месси ва Криштиану Роналду бир жамоа сафида майдонга тушмайди.

Бунгача аргентиналик собиқ футболчининг ўзи икки юлдузнинг биргаликда тўп тепишини маълум қилганди.

«Интер Майами»нинг X ижтимоий тармоғидаги араб тилида юритиладиган саҳифаси хабарига кўра, бунга португалиялик футболчининг клуб миқёсидаги ўйини сабаб бўлади. 20 декабр куни Роналду «Ан Наср» сафида Саудия Арабистони Суперкубоги яримфинали доирасида «Ал Ҳолуд»га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Кувайтда бўлиб ўтади.

Тевеснинг хайрлашув баҳси эса 2026 йилнинг декабр ойида Буэнос-Айрес шаҳридаги «Ла Бомбонера» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тевес фаолияти давомида Роналду билан «Манчестер Юнайтед»да, Месси билан эса Аргентина миллий жамоасида бирга тўп тепган.

Бугунги янгиликлар