«Манчестер Юнайтед» португалиялик яримҳимоячи Бруну Фернандешнинг шартномасида кўзда тутилган бандни бир томонлама фаоллаштириб, амалдаги келишув муддатини 2028 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди.
Манчестерликлар бу орқали жамоа сардорининг эркин агент сифатида клубни тарк этишининг олдини олмоқчи. Бироқ бу қарор футболчининг «Милан» ёки унга қизиқиш билдираётган бошқа клублар сафига ўтиши эҳтимолини бутунлай йўққа чиқармайди.
«Қизил иблислар» шартномадаги бандни фаоллаштириш орқали Бруну Фернандешни текинга қўйиб юбормаслик чорасини кўрди. Лекин бу футболчининг сотилиши эҳтимолини истисно этмайди.
Айни пайтда янги шартнома бўйича музокаралар тўхтатилган, португалиялик футболчи эса ўз келажаги борасида ҳали бир қарорга келмаган», — деди таниқли инсайдер Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Бруну Фернандеш 2020 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.