«Челси» АПЛ 12-турида «Ноттингҳэм Форест»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу мағлубиятдан кейин лондонликларнинг жорий мавсумдаги ҳимоявий кўрсаткичлари яна эътибор марказига чиқди.
The Touchline Sky Sports статистикаларига таяниб хабар беришича, Хаби Алонсо жамоаси чемпионатда ҳозиргача 23 та гол ўтказиб юборган. Бу кўрсаткич бўйича «Челси» 19-ўринда бормоқда.
Бундан ташқари, лондонликлар ўз дарвозаси томон йўлланган аниқ зарбалар (66) ва рақибларнинг яққол гол вазиятларига йўл қўйиш (41) бўйича ҳам АПЛнинг энг ёмон икки жамоаси қаторидан жой олган. Рақиб зарбаси билан якунланган хатолар сони бўйича эса «Челси» барча клублардан ортда — 19 та.
Маълумот учун, «Челси» 12-турдан кейин 16 очко билан АПЛ турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.