«Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола келажакда Каталония клубига қайтиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Мен «Барселона»га мураббий сифатида қайтмайман», — дея унинг сўзларини Bundesliga Magazine нашрига таяниб, инсайдер Фабрицио Романо келтирмоқда.
Гвардиола «Барселона»нинг асосий жамоасини 2008 йилдан 2012 йилгача бошқарган. Кейинчалик у 2013–2016 йилларда «Бавария», 2016–2026 йилларда эса «Манчестер Сити»да ишлади.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис аввалроқ «Манчестер Сити»ни тарк этганидан кейин ижодий танаффус олишни режалаштираётганини бир неча бор айтганди.