Live
3
Ўзбек

Флик «Барселона»даги муаммони аниқлади, футболчилар эса бунга қўшилмаяпти

Футбол
27 ноябр, 13:59
Немис мутахассиси жамоа яратилаётган вазиятлардан самаралироқ фойдаланиши керак деб ҳисобламоқда.
Флик «Барселона»даги муаммони аниқлади, футболчилар эса бунга қўшилмаяпти
Foto: Getty Images
29.11.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Deportivo de A Coruna Deportivo de A Coruna - : - Барселона Барселона

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоанинг ҳужумдаги самарадорлигини ошириш зарур деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.

Манбага кўра, каталонияликлар Ла Лигада ҳар бир баҳсда ўртача 3,92 та гол урмоқда. Бироқ улар яққол гол вазиятларидан фойдаланмаслик бўйича ҳам чемпионатнинг энг ёмон кўрсаткичига эга — ҳар бир ўйинда ўртача 3,4 та имкониятни бой беришмоқда.

Флик бу муаммо эртами-кечми натижага таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирда. Унинг фикрича, жамоа гол уриш борасида қийналаётгани йўқ, шунчаки яратилган имкониятлардан самаралироқ фойдаланиши керак.

Бироқ Рафиня ва «Барселона»нинг бошқа сардорлари мураббийнинг фикрига қўшилмаяпти. Футболчилар жамоа етарлича гол ураётганини таъкидлаб, айрим вазиятларда имкониятлардан фойдалана олмасликни жиддий ташвишга сабаб деб ҳисобламаяпти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Deportivo de A Coruna Deportivo de A Coruna
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар