20 декабр куни «Бока Хуниорс» стадионида Карлос Тевеснинг хайрлашув баҳси бўлиб ўтади. Лионел Месси ушбу беллашувда иштирок этиши тасдиқланган. Криштиану Роналдунинг ҳам майдонга тушиши мумкинлиги айтилмоқда.
«Мессининг иштироки аллақачон тасдиқланган, Тевес эса унга Роналду ҳам қўшилиши мумкинлигига ишора қилди», — дейилади Тhe Touchline хабарида.
Қайд этилишича, Месси ва Роналду мазкур баҳсда бир жамоа сафида тўп тепиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Тевес аввал «Манчестер Юнайтед» сафида бирга ўйнаган.