Испания чемпионатининг 14-турида «Расинг» сафарда «Леванте»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар ҳисобни очганига қарамай, меҳмонлар беллашув давомида вазиятни ўзгартира олди.
42-дақиқада Иван Ромеро «Расинг» дарвозасини ишғол қилиб, «Леванте»ни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди. 66-дақиқада Пабло Гарсия гол уриб, мувозанатни тиклади. 81-дақиқада Яссир Забири «Расинг»ни олдинга олиб чиқди. Беллашув якунида Гарсия дубл қайд этиб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади.
Ла Лига. 14-тур
Леванте — Расинг 1:3
Голлар: Иван Ромеро 42 — Пабло Гарсия 66, 90+2, Яссир Забири 81.
Леванте: Райан, Де Ла Фуенте, Сантос, Начо Перес, Манди, Рей (Бардели, 50), Реквена (Мусуайи, 88), Оласагасти, Виктор Гарсия (Йонг Этта, 75), Ромеро (Бруге, 75), Фернандес.
Расинг: Агирресабала, Фелипе (Пабло Гарсия, 61), Рамон, Белосян, Салинас, Каналес (Уго Перес, 61), Прати (Андре Алмейда, 61), Луке (Вилялибре, 79), Мартин, Висенте, Забири (Валлесиё, 90).