«Ренн» бош мураббий Франк Эз билан ҳамкорликни тўхтатди. Мутахассис билан бирга унинг ёрдамчилари Йоанн Рамаре ва Лилиян Налис ҳам клубни тарк этди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.
«Ренн» Франция чемпионатида 9-ўринда бормоқда. Европа лигасида эса беш турдан кейин 6 очко билан 20-поғонани эгаллаб турибди.
Эз жамоани 2026 йил февралидан буён бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида «Ренн» сўнгги саккизта баҳсда барча мусобақаларда бор-йўғи бир марта ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, клуб август ойида мутахассис билан шартномани 2028 йил ёзигача узайтирганди. Бунгача Эз «Ницца» ва «Ланс» жамоаларида ишлаган.