Live
5
Ўзбек

«Челси» ва «Тоттенҳэм» «Волфцбург» ҳимоячиси учун курашиши мумкин

Футбол
27 ноябр, 16:00
«Фулҳэм» ҳам 21 ёшли Саел Кумбедининг ўйинларини кузатмоқда.
«Челси» ва «Тоттенҳэм» «Волфцбург» ҳимоячиси учун курашиши мумкин
Foto: Getty Images

«Челси», «Тоттенҳэм» ва «Фулҳэм» «Волфцбург»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Саел Кумбедига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, Европа клублари скаутлари 21 ёшли футболчини замонавий қанот ҳимоячисининг ёрқин намунаси сифатида баҳоламоқда. Унинг тезлиги, жисмоний тайёргарлиги ва чидамлилиги ҳужумларга мунтазам қўшилиш имконини беради. Шу билан бирга, футболчи ҳимояда ҳам фаол ҳаракат қилади.

Франциялик футболчи 2026 йил январидан буён «Волфцбург» сафида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Тransfermarkt портали Кумбедининг бозор қийматини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Фулхэм Фулхэм
  • Волфсбург Волфсбург
Бугунги янгиликлар