Live
3
Ўзбек

«Ливерпул» Диогу Кошта трансферига қизиқиш билдирмоқда

Футбол
27 ноябр, 15:10
«Порту» португалиялик дарвозабонни 45–50 миллион еврога сотишга тайёр.
«Ливерпул» Диогу Кошта трансферига қизиқиш билдирмоқда
Foto: Getty Images

«Порту» дарвозабон Диогу Кошта бўйича трансфер талабларини юмшатишга тайёр. Агар 27 ёшли футболчига топ-клублардан бири қизиқиш билдирса, португалияликлар уни товон пули сифатида белгиланган 60 миллион евродан арзонроққа сотиши мумкин. Бу ҳақда Correio da Manhã хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Порту» Коштанинг трансфери учун 45–50 миллион евро талаб қилмоқда. Айни пайтда Португалия миллий жамоаси дарвозабонига «Ливерпул» қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ футболчи «Бавария» ва «ПСЖ» эътиборига ҳам тушган, бироқ ўшанда «Порту» 60 миллион евролик товон пулини талаб қилган.

Кошта ушбу мавсумда барча мусобақаларда 17 та баҳсда қатнашиб, уларнинг 8 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Дарвозабоннинг клуб билан шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Transfermarkt портали португалиялик футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Португалия Португалия
Бугунги янгиликлар