«Ливерпул» дарвозабони Алиссон Бекер Чемпионлар лигаси умумий босқичи 5-турида «Брюгге»га қарши баҳсда (3:0) амалга оширган голли узатмаси ҳақида гапирди. Бразилиялик футболчи Александр Исакнинг голига ассистентлик қилиб, турнир тарихида «Ливерпул» сафида голли узатма берган илк дарвозабонга айланди.
«Албатта, бу дарвозабон учун энг муҳим нарса эмас, аммо ҳис-туйғулар ажойиб. Жамоага ёрдам бераётганимдан хурсандман. Ҳужумчиларга, хусусан, Алексга ассист бериш ёқимли. Баҳс давомида бир неча бор шундай узатмани амалга оширишга уриндим. Тўпни яхши тепиб берганимдан хурсандман, аммо қолган барча ишни Исакнинг ўзи бажарди. Гол жуда чиройли чиқди. Голли узатма унинг энг муҳим қисми эмас, якуний зарба эса ҳақиқатан ҳам ажойиб бўлди», — деди Алиссон.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» Белгияда кечган баҳсда «Брюгге»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.