Live
2
Ўзбек

Тер Стеген «Барселона» базасига кутилмаган ташрифи сабабини тушунтирди

Футбол
27 ноябр, 16:40
Дарвозабон оиласини кўриш билан бирга клуб тиббиёт ходимлари билан ҳам учрашган.
Тер Стеген «Барселона» базасига кутилмаган ташрифи сабабини тушунтирди
Foto: Getty Images

«Аякс» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген халқаро танаффус вақтида «Барселона» машғулот базасига нима сабабдан ташриф буюрганини изоҳлади. Бу ҳақда Barca Universal хабар бермоқда.

«Аввало, оиламни кўриш учун келдим», — деди амстердамликлар сафида ижара асосида тўп тепаётган германиялик дарвозабон.

Тер Стеген каталонияликлар билан шартномаси ҳамон амалда эканини ҳам таъкидлади:

«Мен ҳали ҳам «Барселона» футболчисиман».

Шунингдек, у ташриф давомида клуб тиббиёт ходимлари билан учрашганини тасдиқлади. Дарвозабоннинг айтишича, унда бир нечта енгил ноқулайликлар кузатилган. Манбага кўра, германиялик футболчи аввалги тизза муаммоларидан кейин бўғим ҳолатини баҳолаш ва махсус муолажа олиш учун клубга келган.

Маълумот учун, 34 ёшли дарвозабоннинг «Барселона» билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Бироқ унинг жамоадаги келажаги мавҳумлигича қолмоқда: айни пайтда асосий дарвозабон — Жоан Гарсия, захира посбони эса Доминик Ливакович ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Тер Стеген 2026/27 йилги мавсумни «Аякс» сафида ижара асосида ўтказмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Аякс Аякс
Бугунги янгиликлар