«Бавария» қишки трансфер ойнасида «Брюгге» ҳужумчиси Николо Трезолди, «Рома» вакили Дониелл Мален ва «Ню-Йорк Ред Буллз» футболчиси Эрик Шупо-Мотингни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мюнхен клуби бўйича ихтисослашган инсайдер Кристиан Фалк ушбу эҳтимолларни баҳолади.
Унинг маълум қилишича, Трезолди «Бавария»нинг узоқ муддатли трансфер режалари рўйхатида бор. Клуб футболчининг вакиллари билан музокара олиб бормоқда. Бироқ «Брюгге» ҳужумчини мавсум ўртасида қўйиб юборишга тайёр эмас. Шу сабабли трансфернинг январь ойида амалга ошиши деярли имконсиз. Клуб вазиятни кузатишда давом этади.
Фалк Маленнинг «Бавария»га ўтиши ҳақидаги хабарларни эса рад этди. Унинг сўзларига кўра, мюнхенликлар «Рома» ҳужумчисини январь ойида сотиб олишни муҳокама қилмаяпти. Клуб футболчини Ҳарри Кейн сафга қайтганидан кейин захирада қолдириш учун қисқа муддатга таклиф қилмоқчи эмас.
Шупо-Мотингнинг «Бавария»га қайтиши эса реал вариант сифатида кўрилмоқда. Инсайдернинг фикрича, клуб тажрибали ҳужумчи билан январь ойида қисқа муддатли шартнома тузиши мумкин. Бундай қарор трансфер ойнаси якунланишига яқин, жамоанинг таркиби ва қўшимча ҳужумчига эҳтиёж баҳолангач қабул қилинади.