«Бавария» раҳбариятининг Жамал Мусиала борасидаги сўнгги баёнотлари Майкл Олисенинг Мюнхен клубидан кетишига сабаб бўлиши мумкин. «Реал» эса франциялик футболчининг ривожланишини кузатишда давом этмоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Бавария»нинг айрим раҳбарлари Мусиаланинг аввалги спорт формасига қайтишига шубҳа билдирган ва унинг трансфери эҳтимолини ҳам очиқ муҳокама қилган. Олисе эса жамоадошини омма олдида қўллаб-қувватлаган. Бу ҳолат унинг клуб раҳбарияти билан муносабатларига таъсир қилиши мумкин.
«Мусиала атрофидаги вазият янги омилни юзага келтириши мумкин. Олисе яримҳимоячини очиқ қўллаб-қувватлади. Франциялик футболчи ва клуб раҳбарияти ўртасидаги муносабатлар ёмонлашса, бу унинг бошқа жамоага ўтишига йўл очиши мумкин», — дейилади El Nacional материалида.
Қайд этилишича, «Реал» Олисе учун йирик совринлар учун курашни давом эттириш имконини берадиган жозибадор вариант бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали 24 ёшли футболчининг бозор қийматини 180 миллион еврога баҳоламоқда.