«Манчестер Юнайтед» Бруну Фернандеш билан амалдаги шартномани 2028 йил июнигача узайтириш бандини фаоллаштирди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи билан янги узоқ муддатли шартнома борасидаги музокаралар октабр ойидан бери тўхтаб қолган. Шу сабабли «МЮ» 2027 йилда португалиялик футболчининг эҳтимолий кетишидан ҳимояланиш мақсадида келишувни яна бир йилга узайтириш имкониятидан фойдаланган.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» клуби АПЛ 12-тури доирасида «Брентфорд»га қарши ўйнайди. Беллашув 28 ноябр куни Манчестер шаҳридаги «Олд Траффорд» стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик яримҳимоячи ўзини яхши ҳис қилмагани сабабли жума кунги машғулотда қатнашмагани ва мураббийлар штаби футболчига дам олиш учун вақт бергани хабар қилинганди.