Live
5
Ўзбек

Вох етакчиси Испаниянинг Марокаш билан ЖЧ-2030'ни биргаликда ўтказишига қарши чиқди

Футбол
27 ноябр, 15:20
Сантяго Абаскал бунга Сеута атрофидаги миграция инқирозини сабаб қилиб кўрсатди.
Вох етакчиси Испаниянинг Марокаш билан ЖЧ-2030'ни биргаликда ўтказишига қарши чиқди
Foto: Getty Images

Испаниянинг ўнг қанот Вох партияси етакчиси Сантяго Абаскал мамлакатнинг Марокаш билан биргаликда 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишига қарши фикр билдирди. Сиёсатчи бу борадаги муносабатини сайловолди дебатлари вақтида маълум қилди.

«Сеута оккупация остида экан, Испания Марокаш билан биргаликда жаҳон чемпионатини ўтказа олмайди», — деди Абаскал.

Маълумот учун, 2030 йилги жаҳон чемпионати Испания, Португалия ва Марокашда ўтказилиши режалаштирилган. Сеута — Марокаш ҳудуди билан ўралган, Испанияга қарашли яримексклав.

Манбада келтирилишича, 30 июл куни Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеута ҳудудига киришга уринган. Ушбу воқеалар вақтида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани айтилади.

Бугунги янгиликлар