«Челси» ва Англия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Жон Терри «Арсенал» дарвозабони Давид Райяни айни пайтда дунёнинг энг яхши посбони деб атади. Бу ҳақда Goal хабар бермоқда.
«Райяга қаранг. «Арсенал» уни жамоага олиб келганида, бунчалик яхши бўлишини ким ўйлабди? У дунёнинг энг яхши дарвозабони. Ҳаводан узатилган тўпларни эгаллайди, жарима майдончасида устунлик қилади. Ҳар икки оёғи билан ҳам ажойиб ўйнайди. Ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли», — дея Террининг сўзларини келтиради нашр.
Райя ушбу мавсумда «Арсенал» сафида барча мусобақаларда 15 та баҳсда қатнашиб, 10 та гол ўтказиб юборган. Испаниялик дарвозабон 2026 йил ёзида АҚШ, Канада ва Мекcикада ўтказилган Жаҳон чемпионатида миллий жамоаси билан чемпионликни қўлга киритган.